Арсен Венгер Англия Премер-лигаси учрашувларини томошабинларсиз ўтказишга қарши чиқди

16:30 11 Июнь 2020 Спорт
450 0

Фото: Reuters

Лондоннинг «Арсенал» клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Англия Премьер-лигаси учрашувларини томошабинларсиз ўтказишга қарши чиқди, дея ёзмоқда беради «The Athletic».

«Футболда иккита нарса муҳим: томошабинлар ва футболчилар. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболга ўзига хос жозиба беради. Англия — мухлисларнинг ўз клубларини қўллаб-қувватлаши бўйича дунёдаги энг яхши мамлакат. Ўйлайманки, агар учрашувлар ёпиқ эшиклар остида ўтказилса, Англия Премьер-лигаси ўзига ўхшамаган чемпионат бўлади», деган Венгер.

Коронавирус пандемияси туфайли футбол бўйича Англия чемпионати — Премьер-лига баҳслари 17 июнь кунидан яна давом эттирилади. Учрашувлар барча хавфсизликлар талабларига риоя этилган ҳолда мухлисларсиз стадионларда ўтказилади.

Айни пайтда мусобақа жадвалида «Ливерпул» 82 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?