Арми-2019. “Қўшин разведкаси аълочилари-2019” мусобақасининг энг илғорлари аниқланди

22:18 16 Август 2019 Жамият
134 0

Бугун Ҳиндистоннинг Жайсалмер шаҳри марказий стадионида “Арми-2019” халқаро армия ўйинлари доирасида бўлиб ўтган “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мусобақа иштирокчилари бир неча номинациялар бўйича тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси жамоасининг бир гуруҳ разведкачилари энг илғорлар қаторидан жой олишди.

“Энг яхши сапёр” номинациясида кичик сержант Абдулҳамид Мадаминов ғолиб бўлган бўлса, майорлар Бахтиёр Раҳимов, Анзор Мейлиев ҳамда сержант Азамат Каримов “Энг яхши мураббий” деб тан олинди.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскарлар Худойберди Алижонов “Энг яхши механик-ҳайдовчи”, Азамат Ҳайдаров “Энг яхши разведкачи-мерган”, майор Сардор Матмуродов “Энг яхши гуруҳ командири” қаторидан жой олди. Сержантлар Сардор Мамасолиев “Энг яхши разведкачи”, Зуҳриддин Тўлабоев “Энг яхши разведкачи-алоқачи” номинациясида фахрли ўринни эгаллади.

Ғолибларга мусобақа ташкилотчилари томонидан ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг етакчи давлатларидан саккизта  жамоа қатнашган мазкур мусобақада ўзбек разведкачилари умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019