Арманистон ва Озарбайжон ўт очмасликка келишиб олди 

00:15 18 Октябр 2020 Дунё
413 0

Архив сурат

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик сулҳига келишиб олди. Келишувга кўра, у 18 октябрь куни маҳаллий вақт билан ярим тунда кучга киради. 

Ушбу маълумотни  Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирликлари тасдиқлади.

Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар 27 сентябрь куни эрталаб авж олди. Бунда Боку ва Ереван ўзаро бир-бирини айблашда давом этиб келмоқда.

Томонлар 10 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган музокаралар давомида ҳам тинчлик сулҳига келишган эди. Аммо эртаси кунидан яна ўққа тутишлар давом эттирилганди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?