Арктикада рекорд даражада иссиқ ҳарорат қайд этилди. Бу қанчалик хавфли?

19:45 25 Май 2020 Дунё
216 0

Арктикани мисли кўрилмаган иссиқлик тўлқини қамраб олди. Баъзи ҳудудларда термометр устунлари +30 даражани кўрсатмоқда.

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, ғайриоддий ҳодисанинг сабаби антициклон бўлиб, юқори атмосферадаги катта босим осмонни «тозалаган», шу боис қорлар эриб ҳарорат юқорида қайд этилган даражага етган.

Маълумотоарга кўра, Арктикада ҳам иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. Бу ерга юқори даражадаги иссиқ оқим Сибирдан кириб келган.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, яқин кунларда ушбу минтақада ҳарорат ўртача 20 даражадан юқори бўлади.

Қайд этилишича, 50 йил олдин иқлим аллақачон сезиларли даражада илиқроқ бўлган Арктика сайёранинг қолган қисмига қараганда икки баравар тез исимоқда.

"Бу шуни англатадики, антициклон билан боғлиқ бўлган иссиқлик энди аввалгидан кўра интенсивроқ бўлиши мумкин", - дея таъкидлашмоқда иқлимшунослар.

Шундай қилиб, антициклон муз ва қорни эрта эриши учун қулай шароит яратади (одатда, бу жараён июн ойидан олдин бошланади). Прогнозларга кўра, ёз ойларида Арктика аввалги йилларга қараганда кўпроқ денгиз музларини йўқотиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?