Аравани қуруқ олиб қочиш санъати ёки болалар боғчасининг абгор аҳволидан жондорлик мутасаддилар қачонгача кўз юмишади?!

12:18 21 Январь 2019 Жамият
911 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

“Халқ сўзи ОНЛАЙН”. Истам Иброҳимов/Бухоро. Мабодо ўтган асрнинг эллигинчи йиллари ҳақида фильм олинадиган бўлса, Жондор туманидаги 25-мактабгача таълим муассасаси биноси энг яхши декорация вазифасини ўташи аниқ.

“Ушот” маҳалла фуқаролар йиғинидаги боғча бир пайтлар мактаб учун “бошпана” вазифасини ҳам ўтаган эди. Бинонинг ташқи кўриниши абгорлигидан ташқари, ҳовлисини яқин атрофда яшовчилар кимўзарга эгаллаб олишгани туфайли ўйин майдончаларига ҳам жой йўқ. Бино ичига кирган заҳотингиз қулоғингизга эшитиладиган мотор шовқини иложсизликдан табиий газ қувурига ўрнатилган мосламадан чиқиб туради.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

Бу қўлбола мослама қўлбола қувурдаги газни “сўриб”, қўлбола печларга узатар экан. Аммо фойдасиз — ошхона муздек. Газ босими пастлигидан овқат ташқарида — қозон ўчоқда пиширилади.

Ичкарида каравотлар шунақа тиғиз қўйилганки, тор ва зах хоналарда болакайлар ўз ўрнига чиқиб ётиши ҳам иложсиз.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

— Боғчамиз 70 ўринга мўлжалланган, — дейди мудира Венера Саидова. — Амалда эса 80 нафар бола қатнаяпти.

— Қишлоғимизда боғча ёшидаги 283 нафар болани қаерга олиб боришни билмаймиз, — дейди маҳалла фаоли Аҳмед Имомов. — 200 нафар бола боғчага бориш учун навбат кутяпти. Улар орасида неварам Малика ҳам бор.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

Муассасадаги аҳвол, шарт-шароит шунақа. Ҳамма нарса тўкилай-тўкилай деб турибди. Бу борада сўз кетганда, жондорлик ва пойтахтлик мутасаддилар яна аравани қуруқ олиб қочмоқчи бўлишади. Қизиқ. Бу ҳол қачонгача давом этар экан?

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.
Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

 

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев.

Таҳририятдан: “Халқ сўзи ОНЛАЙН” мазкур муаммо юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг амалий жавобини кутади. Қоғозда эмас, амалда одамларга ёрдам берадиган пайт келди ахир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019