АҚШнинг Пекиндаги элчихонасида портлаш рўй берди

11:37 26 Июль 2018 Дунё
824 0
Фото: Twitter © hdjdjsjxw

АҚШнинг Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган элчихонасида портлаш рўй берди. Бу ҳақда воқеа гувоҳларига асосланган ҳолда Associated Press хабар қилмоқда.

Хитой давлат нашрлари бир аёл бино олдида ўзига ўт қўймоқчи бўлгани ҳақида хабар берган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, элчихона жойлашган ҳудудга полициячилар етиб келган, аёл қўлга олинган.

Воқеа жойида олинган видео ва фотоларда ҳудудни тутун қоплаганини кўриш мумкин.
Суриштирув олиб борилмоқда.Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019