АҚШнинг икки штатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

11:20 11 Сентябр 2018 Дунё
400 0
Иллюстратив фото

АҚШ президенти Дональд Трамп “Флоренс” тўфони яқинлашаётгани туфайли Шимолий ва Жанубий Каролина штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Каролинада одамларни хавфсиз жойга кўчириш ишлари бошлаб юборилган. Бир миллиондан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари ўз уй-жойларини тарк этмоқда.

Штат федерал раҳбариятидан маълум қилинишича, табиий офат асоратларини бартараф этиш учун маҳаллий бюджетнинг 75 фоизи сарфланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар