АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди

12:40 28 Март 2019 Жамият
473 0

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан, АҚШдаги ватандошлар иштирокида Наврўз байрами муносабати билан, бир қатор тадбирлар ўтказилди ҳамда тадбирлар доирасида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди.

Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар, АҚШнинг Пенсильвания, Калифорния, Вашингтон ва Иллинойс штатларида кенг нишонланди.

Тадбирларда 5 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди, жумладан, АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар, маҳаллий аҳоли, туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ватандошларимиз Пенсилвания штати Бенсалем шаҳрида илк бор халқ сайили ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққан АҚШ Конгресси аъзоси Бриан Фитзпатрик, Пенсильвания штати сенатори Жон Сабатина, Бенсалем шаҳар мэри Жозеп ДиГироламо ва бошқалар тадбир иштирокчиларини Наврўзи олам билан табриклаб, Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ҳамда туризм салоҳиятини юқори баҳолашди.

Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида Ўзбек-Америка ассоциацияси томонидан, Наврўз таомлари бўлган – сумалак, кўксомса, палов ва бошқа таомлар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларга улашилди. Шунингдек, ўзбек халқ ҳунармандчилиги намуналари намойишга қўйилди ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Чикаго шаҳридаги ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди. Жумладан, ватандошларимиз тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда жорий этилган янги виза турлари (Vatandosh, Student visa, Academic visa, Medical visa, Piligrim visa) ҳақида маълумотлар берилди.

Калифорния штати, Сан-Франциско шаҳрида Наврўз байрами давомида, Ўзбекистон миллий маданияти марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида белбоғли кураш спорт мусобақаси турли вазн тоифаларида ташкил этилди ва маҳаллий аҳоли ўзбек маданияти, анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг гастрономик туризм имкониятларини оммалаштириш мақсадида, миллий ошхона бренди остида турли миллий таомлар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларига тортиқ этилди.

Вашингтон штатида “Сиэтл¬-Тошкент” биродарлар ассоциацияси кўмагида ташкил этилган миллий куй-қўшиқлар, рақслар, “Келин салом” намойиш этилди.

“Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва АҚШдаги ватандошлар билан ҳамкорликда, АҚШнинг йирик штатларида Наврўз байрамига бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирлар доирасида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилишда ватандошларимиз фаол қатнашмоқда. Бу каби тадбирлар, Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи, урф-одатлари ва анъаналари ҳамда туризм салоҳиятини АҚШ аҳолисига етказишда янги бир босқич бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон равнақи учун ҳисса қўшаётган ватандошларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз” дейди Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консули Камол Икрамов.

“Ўзбек диаспораси томонидан ташкил этилган Наврўз байрами тадбирида иштирок этганимдан хурсандман, унда жуда мазали бўлган ўзбек таомлари тортиқ этилди, тадбир жозибали миллий куй-қўшиқлар, анъанавий спорт мусобақалари билан давом этди. Барча иштирокчилар, баҳорнинг бошланишини нишонлаш учун ўз оила аъзолари қатнашди”, дейди Сан-Франциско шаҳри фуқароси Патрик Вайтмэн.

Ўтказилган барча тадбирлар доирасида, “Ўзбекистонга саёҳат қил!” шиори остида, Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарлари, жумладан, Хива, Бухоро ва Самарқанд акс эттирилган 1000 дан ортиқ автомобилларга ёпиштириш учун мўлжалланган ёрлиқлар ватандошларимиз шахсий автомашиналарига ўрнатилди.

Шу ўринда, алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ватандош” Ўзбек-Америка федерацияси ҳамкорлигида, 2019 йил март-апрель ойларида АҚШда Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019