АҚШнинг Афғонистонга мўлжалланган юклари Қозоғистон орқали олиб ўтилади

16:12 19 Апрель 2018 Дунё
1124 0
Фото: theatlantic.com

Қозоғистон сенати депутатлари 19 апрель куни Афғонистонга мўлжалланган АҚШ юкларини Каспий денгизи портлари орқали транизитига оид битимни ратификация қилди.  

Унга кўра, транзит Оқтау ва Қўриқ портлари орқали амалга оширилади.

Қайд этилишича, юкларни ташишнинг асосий йўналиши Покистон орқали ўтади. Лекин ушбу мамлакатнинг АҚШ билан ҳарбий-сиёсий соҳа бўйича икки томонлама алоқаларида беқарорлик кузатилаяпти. Шу туфайли муқобил йўл ишлаб чиқилаётир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?