АҚШдаги Халқаро республика институти парламент сайловларига кузатувчилар юборади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Халқаро республика институти(IRI)нинг Евроосиё мамлакатлари бўйича бўлими директори Стефан Никс ва ушбу муассаса вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, мазкур мулоқот IRI кузатувчиларининг шу йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этиши масаласи, шунингдек, Олий Мажлис ва АҚШ Конгресси ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонга IRI мониторинг миссиясини ташкил этишга келишиб олинди. Америка делегацияси ўз таркибида Конгресс вакиллари, АҚШ ва Ғарбдаги бошқа давлатлар етакчи экспертларини ҳам қамраб олиши кутиляпти.
Халқаро республика институти мутасаддилари Ўзбекистонда бўлажак парламент сайловлари умуман янгича муҳитда ўтказилишига ишонч билдирди. Уларнинг фикрича, мамлакатимизда давлат ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнида қонунчилик ҳокимияти ролини мустаҳкамлаш, депутатлар ва сенаторлар фаоллиги ҳамда ташаббускорлигини ошириш, парламент аъзоларининг ўз сайловчилари олдидаги ҳисобдорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу ўз навбатида сайловларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: