АҚШда яшаб келаётган Қосимхўжаев Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига айланди

16:06 07 Август 2018 Жамият
306 0
Фото: uzbektourism.uz

Улуғбек Қосимхўжаев Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари в.б. этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook саҳифаси орқали хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг хорижда яшаётган ватандошларимизни турли ташкилотларга жалб этиш ва ҳамкорлик ўрнатиш борасида топшириғига биноан, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг масъулиятли лавозимига АҚШдан Улуғбек Қосимхўжаев таклиф қилинди”, — деб ёзади Азиз Абдуҳакимов.

Улуғбек Қосимхўжаев (1978 йилда Андижонда туғилган) 2000 йилда президент шафелигидаги “Умид” фони йўлланмаси билан Пейс университети (АҚШ)нинг бакалавр босқичини бизнесни бошқариш мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2007 йилда эса Барри университети (АҚШ)да молия йўналиши бўйича магистратура босқичида таҳсил олган. 2007 — 2013 йилларда Барри Зандерберд (АҚШ) университетларида дарс берган. 2014 йилда АҚШда ўзининг туризм ва инвестиция йўналиши бўйича шахсий бизнесини ташкил этган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар