АҚШда самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

23:02 12 Сентябр 2020 Дунё
295 0

Лос-Анжелес аэропорти яқинидаги автотураргоҳда битта двигателли Навион самолёти қулаб тушди ва икки киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан жума куни тушдан кейин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Ван Нуйс аэропортидан учиб кетган самолёт Санта-Барбара округига йўл олган. Ҳалокатдан кейин самолёт ёниб кетди, икки киши шу ерда вафот этди.

Ҳозирда воқеани текширишда Федерал авиация маъмурияти (ФАА) ва АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши (НТСБ) вакиллари иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?