АҚШда ўтказилган коронавирус вакцинаси синови ижобий натижа берди

17:12 16 Июль 2020 Дунё
700 0

Айни пайтда дунёда коронавирусга қарши юздан ортиқ вакцина устида иш олиб борилмоқда. New England Journal of Medicine журналида АҚШда яратилаётган вакцинанинг самара бераётгани эълон қилинди.

АҚШдаги Модерна компанияси ўзи яратаётган вакцинанинг дастлабки синов босқичида қатнашган 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган 45 нафар қатнашчининг барчасида коронавирусга қарши иммунитет ҳосил бўлганини маълум қилди.

Кўнгиллилар 3 гуруҳга бўлинди ва ҳар бир гуруҳга турли дозаларда мРНА-1273 вакциналари берилди: 25, 10 ва 250 микрограм, икки марта, эмлашлар орасидаги 28 кунлик интервал билан. Учала гуруҳда ҳам биринчи эмлашдан сўнг тадқиқот иштирокчилари олинган вакцинанинг дозасига мутаносиб равишда коронавирусга қарши антикорларни ишлаб чиқди. Иккинчи эмлашдан кейин антикорлар сони сезиларли даражада ошди. Бундан ташқари, энг кўп вакцина энг кам дозаланган гуруҳ иштирокчилари орасида ишлаб чиқилган.

Лекин қатнашчиларнинг ярмидан кўпида вакцинанинг енгил бўлган акс таъсири кузатилган бўлиб, уларда бош оғриғи, чарчоқ ва мускуллар оғриши юз берган.

Модерна ўз вакцинасининг иккинчи босқичини шу ойнинг охирига режалаштирган ва унда 30 000 киши қатнашади. АҚШ ҳукумати Модерна компаниясининг вакцинаси учун ҳозиргача ярим миллиард доллар маблағ ажратишга ваъда берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?