АҚШда оммавий қотиллик учун ўлим жазоси белгиланиши мумкин

09:22 06 Август 2019 Жамият
412 0

Иллюстратив фото

АҚШ расмийлари нафратга асосланган жиноятларга қарши курашишга йўналтирилган миллий қонунчиликни қатъий кучайтирмоқчи. Бу ҳақда ушбу давлат раҳбари Дональд Трамп айтиб ўтди, деб хабар берди ТАСС.

У Техас ва Огаё штатларида тинч аҳолини оммавий ўққа тутилиши муносабати билан чиқиш қилар экан, нафратга асосланган жиноят, шунингдек, оммавий қирғинни амалга оширганлик учун олий жазо(ўлим жазоси) қисқа вақт ичида қабул қилинишини алоҳида таъкидлади.

Оқ уй бошлиғи АҚШ расмийлари ижтимоий тармоқ эгаларини одамларни оммавий ўққа тутиш ёки шу каби босқинларни амалга оширишни мақсад қилган экстремистик кайфиятдаги шахсларни эрта аниқлаб берадиган восита яратишга жалб этишмоқчи эканлигини билдирди. 

“Биз интернетнинг қоронғу ҳудудларини ойдинлаштиришимиз ва оммавий қотилликларни улар амалга оширилишидан олдин тўхтатишимиз шарт”, - дея қайд этиб ўтди у. Ўз навбатида мамлакатда қурол билан муомала қилишга оид қонунни кескинлаштиришга чақирди

АҚШ президенти Огаё ва Техасда одамларнинг оммавий ўққа тутилишини бутун давлатга ҳужум ҳамда инсониятга қарши жиноят деб атади. 

Эслатиб ўтамиз, 3-4 август кунлари АҚШнинг Техас штати Эль-Пасо, Огаё штати Дейтон, Иллинойс штати Чикаго шаҳарларида тинч аҳолини бир қанча оммавий ўққа тутиш ҳолатлари юз берганди. 

Оқибатда ўттиздан ортиқ инсон ҳалок бўлганди, яна ўттиздан зиёди жароҳатланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?