АҚШда — Голливуд, Ҳиндистонда — Болливуд. Ўзбекистонда Солливуд қурилмоқда (фото)

11:59 05 Декабрь 2019 Маданият
675 0

Самарқандда АҚШ ҳамда дунё киносаноати марказларидан бири бўлган Голливуд типидаги кино шаҳарчаси қурилади. Бу ҳақда “Дарё“ нашри хабар бермоқда.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Оқсой ҳудудида қурилиши режалаштирилган киношаҳарча лойиҳаси Vendo group компанияси томонидан амалга оширилади.

“Лойиҳанинг умумий ер майдони 160 гектар бўлиб, шаҳарча Cinema City Sollywood номини олади. Унда замонавий кўринишдаги 3—4 юлдузли меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, дам олиш ва истироҳат боғлари (бульвар, тропик), аквапарк, кинотеатр, концертлар ва конференциялар ўтказиладиган заллар барпо этилади,” — дейди лойиҳа муаллифи Ҳ.Мамасолиев.

2022 йилда тўла қувватда ишга тушириладиган ушбу лойиҳа туфайли ҳудудда 500 га яқин янги иш ўринлари очилади. Шаҳарча АҚШнинг Daha USA Group ҳамда Хитойнинг Yiwu Compass Trading компаниялари билан ҳамкорликда қурилади. Биринчи босқичда 15,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини киритиш режалаштирилган.

Шунингдек, шаҳарчада автомобиль ишқибозлари учун “Авторалли йўлаги”, туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар ташрифини ошириш учун Океанариум қуриш ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?