АҚШда деярли 60 миллион фуқаро муддатидан олдин овоз берди

15:19 26 Октябр 2020 Дунё
257 0

АҚШда шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда 60 миллионга яқин фуқаро муддатидан олдин овоз берди.

Бу ҳақда Флорида университети профессори Майкл Макдоналд маълум қилди.

«Биз кунни 59,4 миллион билан якунлаяпмиз. Бироқ, эртанги куннинг биринчи тонгги янгиланиши билан уларнинг сони 60 миллиондан ошиб кетиши эҳтимолдан холи эмас», - деди сайловда иштирок этганларни ҳисоблаб бораётган олим.

Мутахассислар муддатидан олдин овоз бериш жараёнининг рекорд даражасини коронавирус пандемияси билан изоҳлашмоқда. Зеро, АҚШ аҳолиси сайлов куни сайлов участкаларида одамлар жуда кўп бўлишидан, бу эса ўз навбатида, хасталикни юқтириш хавфини сезиларли даражада оширишидан қўрқишмоқда.

Маълумот ўрнида, 3 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларда президент ва вице-президентдан ташқари, 35 сенатор, Вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси, 13 штат ва ҳудуд губернаторлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари сайланади.

Сайловда ғолиб бўлган АҚШ президентининг инаугурацияси эса 2021 йилнинг 20 январда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?