АҚШ ва КХДР раҳбарлари яна учрашиши мумкин

12:28 22 Октябр 2018 Дунё
533 0
Фото: РИА Новости

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги навбатдаги учрашув 2019 йилнинг январь ойида ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Chosun Ilbo газетаси Вашингтондаги дипломатик манбасига асосланиб хабар берди.

Аниқланишича, Оқ уй мазкур саммитни 2019 йил 10 январигача ташкил этмоқчи. Уни ўтказиш жойи ҳозирча аниқ эмас.

Бундан олдин Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон президент Шимолий Корея раҳбари билан яқин ойлар ичида кўришиши эҳтимоли борлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Мазкур масала АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Пхеньянга қилган ташрифи ва Ким Чен Ин билан ўтказган музокаралари давомида кўриб чиқилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019