АҚШ ва КХДР раҳбарлари яна учрашади. Бу сафар Вьетнамда

14:39 06 Февраль 2019 Дунё
167 0

Фото: Washingtonpost

АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги иккинчи саммит 27-28 февраль кунлари Вьетнамда бўлиб ўтади, деб хабар берди “Ренхап”.

“Раис Ким(Ким Чен Ин назарда тутиляпти) ва мен 27-28 февраль кунлари Вьетнамда яна учрашамиз”, - дея эълон қилган АҚШ президенти мамлакат Сенати ва Конгресс вакиллик палатаси олдида ҳар йиллик қиладиган чиқиши чоғида.

Трамп ўз мурожаатномасида саммит айнан қайси шаҳарда бўлиб ўтишига аниқлик киритмаган. Музокараларга тайёргарлик кўриш учун Пхеньянга АҚШ давлат департаментининг Шимолий Корея бўйича вакили Стивен Бигэн аллақачон етиб келган.

Икки раҳбар ўртасидига биринчи тарихий учрашув 2018 йил 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган эди. Унинг якунлари бўйича Трамп ва Ким Чен Ин тўлиқ денуклеаризация қилишга принципиал тайёр эканлиги, бунга жавобан АҚШ эса КХДРга хавфсизлик кафолатини тақдим этишини эълон қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019