АҚШ ва КХДР раҳбарлари имзолаган якуний ҳужжатда нималар ўз ифодасини топди?

14:33 12 Июнь 2018 Дунё
415 0
Фото: ABC/Conor Finnegan

АҚШ ва КХДР икки мамлакат халқларининг тинчлик ва тараққиёт бўйича истакларига мувофиқ ҳолда икки томонлама муносабатларни янги форматда йўлга қўйишга келишиб олди. Бу ҳақида Сингапур саммити якуни бўйича Дональд Трамп ва Ким Чен Ин томонидан имзоланган ҳужжатда кўрсатиб ўтилган, деб хабар берди NBC телеканали.

Мазкур ҳужжатдан тўртта пункт жой олган.

Жумладан:

- Корея ярим оролида мустаҳкам ва барқарор режимни яратиш учун барча саъй-ҳаракатлар сафарбар этиш бўйича АҚШ ва КХДР мажбурияти;

- 27 апрелда имзоланган декларация тасдиғи учун Корея ярим оролини тўлиқ денуклеризация қилишга эришиш бўйича КХДР ваъдаси;

- Америкалик ҳарбий асирлар қолдиқларини излаш ва уларни ватанига қайтаришга хайрихоҳлик, шунингдек, бедарак йўқолганларни қидириш.

Эслатиб ўтамиз, саммит якунлангандан сўнг Дональд Трамп КХДР билан ўзига хос алоқа ўрнатилишининг уддасидан чиқилгани ва ушбу давлат жуда тез орада денуклеризация жараёнини бошлаб юборишини билдириб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар