АҚШ ва Хитой ўртасида савдо можароси авж олмоқда

10:46 18 Июнь 2018 Дунё
1060 0
Фото: novostipmr.com

АҚШ Президенти Хитойдан келаётган 50 миллиард долларлик технология маҳсулотларига 25 фоизлик тариф жорий қилиниши ҳақида огоҳлантирди.

Бу икки мамлакат ўртасидаги савдо можаросини янада кучайтириши кутиляпти. Бу ҳақда “Америка овози” телерадиоси хабар берди.

Трампнинг таъкидлашича, янги чора Хитойнинг адолатсиз савдо амалиётини жазолашга қаратилган.

“Тарифлар Америка технологиялари ва интеллектуал мулкларининг Хитойга адолатсиз тарзда ўтиб бориш амалиётини тўхтатишга қаратилган. Бу Америкадаги иш ўринларини ҳимоя қилади”, — деди Трамп Оқ уй эълон қилган баёнотда.

Хитой, ўз навбатида, АҚШ товарларига 50 миллиард долларлик тариф жорий этиш билан жавоб қайтаришини билдирди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ген Шуаннинг айтишича, Хитой қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини зудлик билан ижрога киритади.

Пекиннинг янги тарифлар рўйхатига қўшилган товарлар орасида, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам киритилган.

Трамп аввалроқ Канада, Европа, Япония ва Мексикадан келадиган пўлат ва алюминийга янги бож жорий қилган эди. Бундай ҳаракат Вашингтоннинг яқин иттифоқчилари норозилигига сабаб бўлди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи АҚШни бу масалада “ақл билан қарор қабул қилиш”га чақирди.

Дипломатнинг фикрича, Вашингтон ва Пекин алоқалари ҳозир нозик бир паллада турибди.

“Имкониятлар ҳам, муаммолар ҳам кўпайиб бормоқда”, дейди ташқи ишлар вазири. У айни пайтда АҚШни савдо сиёсатига эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақириб, нотўғри ташланган қадамлар келажакдаги музокаралар учун тўсиқлар яратиши ҳақида огоҳлантирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019