АҚШ ва Канадада нима гаплар? Ёхуд ҳамюртларимиз муддатидан олдин овоз бериш учун қарийб 4 минг километрдан етиб келишди

14:55 16 Декабрь 2019 Сиёсат
302 0

Куни кеча АҚШнинг Атланта шаҳри(Жоржия штати)да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларида муддатидан олдин овоз берилди. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабар берди.

Овоз бериш жараёнларида 70га яқин ҳамюртларимиз иштирок этди.

Шу куни Канаданинг Торонто шаҳрида ҳам муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди. Айрим сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш жойига Канаданинг чекка, хусусан, Альберта(3,7 минг км.), Онтарио(950 км.), Квебек(540 км.) провинциларидан ҳам етиб келишди.
 

Ўзбекистон фуқароси Ксения Цойнинг айтишича, у Оттавадан овоз бериш учун етиб келган. Юртдошимиз она Ватанида содир бўлаётган жараёнлар ўзи учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади.
 


13 декабрь куни ҳам Ўзбекистоннинг етмишдан зиёд фуқаролари Флорида штати Орландо шаҳрида муддатидан овоз бердилар. Ушбу жараёнга Marriott меҳмонхонаси мезбонлик қилди. Эътиборли жиҳати, сайловчиларнинг асосий қисмини муддатидан олдин овоз бериш пунктларига ўз оиласи билан келган ёшлар ташкил қилди.
- Мамлакатимизнинг қандай ривожланиши, унинг сиёсати нимага қаратилиши, бу жараёнда қандай ижтимоий муаммолар ҳал бўлишига бефарқ эмасмиз, - деди улардан бири Акмал Тиллахўжаев.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, АҚШ ҳудудида 150-Шайхонтоҳур сайлов округига бириктирилган мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонасида 12-сонли ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасида 33-сонли сайлов участкалари ташкил этилган.
 

Сайлов участкалари овоз бериш учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланган, яширин овоз бериш учун барча шароитлар яратилган, участка комиссияси фаол ишламоқда.

"Ўзбекистон фуқаролари барча масалалар бўйича қуйидаги алоқа маълумотлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси – Тел: +1-202-887-5300 (ички 1), Тел./телеграм: +1-202-251-8298, электрон почта: consul.washington@mfa.uz, телеграм-канал: @ЭлчихонаУз, веб-сайт: www.uzbekistan.org; Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси – Тел: +1-212-754-7403 // +1-212-754-6178 (ички рақамлар 107 ва 109), Тел: +1-917-539-4664, +1-347-217-4406, электрон почта: info@uzbekconsulny.org, веб-сайт: www.uzbekconsulny.org”, - дейилади хабарда.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019