АҚШ-Шимолий Корея музокаралари бош берк кўчада қолмоқда

12:11 26 Август 2019 Дунё
110 0

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Ри Ёнг Хо Пхеняннинг Вашингтон билан музокараларни қайта тиклашга қизиқиши йўқлигини намойиш қилди. “Шимолий Корея мулоқотга ҳам, тўқнашувга ҳам тайёр”, деди у. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.

Корея Марказий Ахборот агентлиги билан суҳбатда дипломат Пхенян АҚШга узоқ вақт мобайнида энг йирик таҳдид бўлишини айтди. Вашингтонни Шимолий Кореяга янги санкциялар қўлламаслик борасида огоҳлантирди.

Шу нуқтаи назардан, АҚШ-Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулотлари ортидан кутилган Вашингтон-Пхенян музокаралари боши берк кўчада қолмоқда.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ун унга йўллаган мактубида ракета синовларини тўхтатишга ваъда берганини таъкидлаган. Шунингдек, Трамп Ким Чен Иннинг Жанубий Кореядаги машғулотдан кейин музокараларга киришишга тайёр эканини билдирган эди.

Машғулотлар 20 август куни якунига етди. Бироқ Шимолий Корея қўшма машғулотлар ўтказилганини танқид қилмоқда. Шунингдек, Пхеньян Сеулнинг АҚШ ҳарбий самолётларини харид қилганига жиддий эътироз билдирмоқда.

АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус элчиси Стефен Биган 20 август куни Пхеньян ҳануз сукутда эканини тасдиқлади.

Бироқ Жанубий Корея расмийлари, хусусан, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари Ким Хюн Чонг музокаралардан умидини узмаган.

Шимолий Корея ядровий музокаралар учун АҚШга жорий йил сўнгига қадар муҳлат берган. Пхенян Вашингтондан санкцияларни юмшатиш ва хавфсизлик бўйича кафолат беришини талаб қилган. Ўз навбатида АҚШ Пхеньян ядровий дастурини тўлиқ тўхтатмагунча санкцияларни енгиллаштирмаслигини билдирган.

Май ойидан буён Шимолий Корея саккиз марта ракета учирди. Музокаралардан умидвор Трамп ракеталар АҚШ учун хавфсиз эканини таъкидлаган.

Танқидчиларга кўра, Вашингтоннинг бундай муносабати Шимолий Кореянинг қисқа масофали ракеталарни учиришда давом этишига замин яратади. Бундай ракеталар АҚШ учун таҳдид бўлмасада, Жанубий Кореянинг исталган ҳудудини бемалол нишонга олиши мумкин. БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига биноан, Шимолий Кореяга баллистик ракеталар билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тақиқланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019