АҚШ, Россия ва Иордания Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

14:51 30 Май 2018 Дунё
1076 0
Фото: news.day.az

АҚШ, Россия ва Иордания вакилларининг Суриянинг ҳарбий режим жорий этилмаган ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадидаги учрашуви Уммон давлатида бўлиб ўтади. Бу ҳақида РФ президентининг Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов айтиб ўтди.

“Учрашув Амман шаҳрида ташкил этилади. Биз бу учрашувни шерикларимиз қабул қили оладиган барча даражаларда ўтказишга тайёрмиз”, деди Богданов.

Унинг айтишича, иордан томони бошиданоқ вазирлар даражасидаги мулоқотни таклиф этган.

“Вазиримиз бундай алоқага тўлиқ тайёр” , дея қўшимча қилар экан айни пайтда Америка томонининг бу борадаги жавоби кутилаётганини билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019