АҚШ Россия билан Суриядаги вазиятга сиёсий ечим топиш йўлида ҳамкорлик қилишни давом эттиради

18:13 07 Июнь 2018 Дунё
238 0

АҚШ БМТ ва бошқа томонлар, шу жумладан, Россия билан Суриядаги можароларга сиёсий ечим топиш мақсадида ҳамкорлик килишни давом эттиради.
 Бу ҳақда ушбу давлат департаменти вакили тўхталиб ўтди. 

“БМТ раҳбарлик қилаётган Женевадаги сиёсий жараёнга бизнинг умумий эътиборимиз қаратилиши керак. Биз БМТ ва бошқа томонлар, Россияни ҳам ҳисобга олган ҳолда, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254-резолюцияси (Сурияда сиёсий тартибга солиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича)га мувофиқ тарзда можарога сиёсий ечим топиш бўйича имконияти мавжуд ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдаги ҳамкорликни давом эттирамиз”, - деди Америка ташқи сиёсат идораси вакили.

Маълумот учун, мамлакат парламенти спикери Ливан Набих Берри яқинда ОАВга берган интервьюсида АҚШ, Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Эрон, Миср ва Европадаги давлатлардан бирининг музокараларисиз Сурия бўйича ягона ечимга келиб бўлмаслигини таъкидлаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар