АҚШ президенти Оқ уйда ўзбекистонлик талабани қабул қилди

11:37 08 Июнь 2018 Жамият
1421 0
Фото: nuz.uz

Таркибида ўзбекистонлик Алан Гажиев бўлган АҚШнинг Wake Forest теннис жамоаси Дональд Трамп билан учрашиши учун Оқ уйга таклиф этилди. Бу ҳақида Winston-Salem Journal нашри хабар берди.

АҚШ раҳбари спортчиларни талабалар спорти миллий уюшмасининг нуфузли турнирида қозонган ғалабаси билан шахсан табриклашни хоҳлаган.

Wake Forest мазкур мусобақада зафар қучгунга қадар ёпиқ иншоотларда ўтказилган Америка Кубоги баҳсларида, ўзларининг АСС конференция чемпионатида, Америка биринчилигида, Америка Кубогида ҳам биринчи ўринни эгаллади. Шундай қилиб ушбу жамоа мавсумдаги барча тўртта турнир ғолибига айланди.

Трамп жамоанинг ҳар бир аъзоси билан суҳбатлашиб, уларни муваффақият билан табриклади ва бу буюк натижа эканлигини эътироф этди.

“... Бу фантастик жамоа, сизларни ғалаба билан қутлайман ва сиз бу ерда эканлигингиздан хурсандман. Бизда, айтганча, ажоийб теннис кортимиз ҳам бор, агар хоҳласангшиз, у ерда исталган пайтда машғулот ўтказишингиз мумкин”, деди Трамп.

Маълумот учун, Wake Forest университети жамоасидаги ўзбекистонлик ягона вакил Алан Гажиев 1996 йилда Тошкентда туғилган. 8 ёшдан бери теннис билан шуғулланади. 14 ёшида Барселонага Sanchez-Casal академиясида ушбу спорт сирларини ўрганиш учун жўнаб кетганди.

Унинг АҚШдаги жамоадошлари орасида Хорватия, Кипр, Германия, Тунис, Исроил ёшлари ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?