Трамп Ким Чен Ин билан бирга тушадиган сурат ва видеотасвирларни яхшилаб олишни сўради

11:00 12 Июнь 2018 Дунё
816 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп Сингапур саммитида ишлаётган фотомухбир ва телеоператорлардан Ким Чен Ин билан тушадиган суратлари ҳамда тасвирлари идеал чиқиши кераклигини ҳазил аралаш сўраган.

“Қалай, биз яхши, чиройли ва ихчам кўринишимиз учун кадрлар яхши чиқяптими? Унда ҳаммаси аъло”, деган у ОАВ вакилларига КХДР раҳбари билан Capella меҳмонхонасида ташкил этиладиган ишчи ланч (working lunch) олдидан суратга тушиш жараёнида.

АҚШ раҳбари КХДР етакчисини мулойимлик билан овқатга таклиф этган. Ланчга америкалик журналистлар киритилмаган. Уни Сингапурнинг Host TV телеканали ёритган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019