АҚШ парламенти аъзолари Москвада учрашувлар ўтказмоқда

17:32 03 Июль 2018 Дунё
207 0
Фото: Mir24.tv

Бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада АҚШлик бир гуруҳ конгресс аъзолари билан учрашди.

Интерфакс хабарига кўра, АҚШ делегациясига Алабама штатидан сайланган сенатор, Конгрессдаги маблағ ажратиш бўйича сенат қўмитаси раиси Ричард Шелби раҳбарлик қилди.

РФ ТИВ раҳбари икки давлат президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви арафасида Россия ва АҚШ парламент аъзолари даражасида ўтказилган мазкур мулоқотни ўз вақтида ташкил этилганини қайд этди.

АҚШлик меҳмонлар РФ Давлат думаси ва Федерация кенгашида ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Трамп учрашуви 16 июль куни Хельсинки шаҳрида ўтказилиши белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар