АҚШ Ўзбекистонга вазирликлари харажатлари ҳақидаги маълумотларни шаффофлаштиришни тавсия қилди

17:05 19 Август 2019 Жамият
202 0

АҚШ давлат департаменти томонидан молиявий шаффофликка оид йиллик ҳисобот эълон қилинди.

Унда шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган 67 та давлат келтириб ўтилган. Уларнинг ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Мазкур рўйхатдан, шунингдек, Озарбайжон, Туркманистон, Ироқ, Покистон, Саудия Арабистони каби мамлакатлар ҳам ўрин олган. Грузия, Арманистон, Молдова, Туркия, Польша, Словакия, Афғонистон ва Қирғизистон кабилар мазкур талабларга жавоб бераётган давлатлар сифатида тилга олинган. 

Қайд этилишича, ҳукуматнинг АҚШдан кўмак олаётганларга оид фискал шаффофлик бўйича йиллик ҳисоботи америкалик солиқчилар маблағларидан ажратиладиган пулларнинг белгиланган тартибда тўғри ишлатилишини назарда тутади.

Ҳисоботда фуқаролар учун бюджет эълон қилиб борилиши, ундан онлайн орқали бохабар бўлиш имконияти яратилгани Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар сифатида эътироф этилган.

Шунга қарамай ҳамон камчиликлар учрамоқда.

Хусусан, 

-  давлат компанияларининг қарз мажбуриятлари тузилмаси ошкор этилмайди;

- вазирликлар ва бошқа давлат ҳокимияти органларининг харажатлари ҳақида маълумот йўқ;

- табиий ресурслардан олинаётган даромадлар ҳақида батафсил ахборот йўқ;

- ҳукумат томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича шартномалар қандай мезонлар асосида тузилиши тушунарсиз.

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистоннинг молиявий шаффофлигини қуйидагиларни таъминлаш асосида яхшилаш мумкин деб ҳисоблайди: 

- қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, вазирликлар харажатлари тўғрисидаги маълумотларнинг омма учун очиқлиги;

- ҳукумат томонидан “оқилона муддат” ичида бюджетни бажариш бўйича аудиторлик ҳисоботларини тайёрлаш ва чоп қилиш;

- табиий ресурсларни қазиб олиш бўйича лицензиялар ва шартномаларни тақсимлаш мезонларини очиб бериш ва бошқалар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019