АҚШ мудофаа вазири коронавирус боис Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистонга сафарини кечиктирди

15:51 11 Март 2020 Дунё
169 0

Пентагон раҳбари Марк Эспер коронавирус туфайли Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистонга сафарини кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Алисса Фара Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Мудофаа вазири Эспер эҳтиёт чораси сифатида Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистонга сафарини кейинга қолдириб, АҚШда қолишга ва Мудофаа вазирлигининг коронавирусга қарши курашишда ёрдам беришга қарор қилди“, — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?