АҚШ коронавирус сабаб 10 февралдан Хитойда виза беришни тўхтатади

21:41 09 Февраль 2020 Сиёсат
300 0

Фото: Depositphotos

Жорий йилнинг 10 февралидан АҚШ коронавирус туфайли Хитойда виза беришни вақтинчалик тўхтатиб қўяди. Бу ҳақда АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси расмий сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, юзага келган вазият ва жуда чекланган ходимлар сабаб дипломатик идоралар виза хизматларига доир сўровларга жавоб бера олмаслиги мумкин. Шунингдек, виза хизматларини тақдим этиш АҚШнинг Пекиндаги элчихонасида, Гуанчжоу, Шанхай, Ченгду ва Шенянгдаги бош консулликларда амалга оширилмайди.

Шу билан бирга дипломатлар “фавқулодда вазият” юзага келган тақдирда ёрдам беришга тайёрликларини билдирган.

Аввалроқ, Америка ҳукумати ўзининг фуқаролари ва Хитойга 2 февралдан бошлаб сўнгги 14 кун ичида ташриф буюрган хорижликлар учун чекловлар жорий этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Хубэй провинцияси маркази бўлган Ухань шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилганди. Кейинчалик касаллик қўзғатувчиси 2019-nCoV коронавируси экани аниқланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ушбу вазиятни фавқулодда ҳолат деб тан олди.

Сўнгги маълумотларга кўра, у билан касалланганлар сони 37595 кишига етган. Вафот этган 816 нафар, соғайиб кетганлар 2910 нафар кишини ташкил этади. Вирус 25 дан зиёд мамлакатларда, жумладан, Россияда ҳам қайд этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019