АҚШ компанияси Сурхондарёда хонадонларга қуёш панеллари ўрнатади

11:43 12 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
555 0
Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Америка Қўшма Штатларининг Headwall Power LLC компанияси вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, шу жумладан, қуёш электрстанцияларини бунёд этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, мулоқотда Headwall Power LLC компаниясининг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалари ҳақида тўхталиб ўтилди. Ушбу компания томонидан Қизириқ туманида қуввати 300 мегаватдан 1 гигаватгача бўлган, умумий қиймати 1,2 млрд. долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, бунда биринчи босқичда Бандихон массивида 490 та хонадонга тажриба тариқасида қуёш панелларини ўрнатишга келишиб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019