АҚШ КХДРга нисбатан янги санкциялар қўллайди

13:50 25 Май 2018 Дунё
1416 0
Фото: life.ru

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, АҚШ Миллий хавфсизлиги кенгаши йиғилишида янги санкциялар, ҳарбий йўл билан жавоб қайтариш имконияти ва бошқа чора-тадбирлар кўриб чиқилган. Мазкур муҳокамалар иштирокчиларидан бири WSJ мухбирига келгуси ҳафтадан киритилиши режалаштирилаётган ўнлаб янги санкциялар ҳақида айтиб берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан 12 июнга мўлжалланган учрашувини бекор қилганди. 

“Мен сиз билан учрашишни жуда хоҳлагандим. Афсуски, очиқ душманлик сезилган сизнинг охирги баёнотингиздан кейин мазкур саммитни ўтказиш ўринсиз деб ҳисоблайман”, — дейилади Трамп томонидан КХДР раҳбарига йўлланган мактубда. Ўз навбатида, у Шимолий Корея етакчиси билан музокараларга тайёр эканлиги, лекин айни чоғда АҚШ жиддий санкцияларни жорий этиш билан шуғулланиши ва максимал босим ўтказиш кампанияси давом эттирилишини қайд этиб ўтган. 

“Politico” нашрининг  ёзилишича, КХДР ташқи ишлар вазири Чхве Сон Хи томонидан АҚШга ядро ҳужуми билан таҳдид солиш ва вице-президент 

Майкл Пенснинг ҳақоратланиши фонида берган баёноти АҚШ томонидан учрашувнинг бекор қилинишига сабаб бўлган. Ўз навбатида, Пхеньян ўз ваъдаларини бажармагани ва тўғридан-тўғри алоқа қилишни рад этгани ҳам бу борада асосий роль ўйнаган.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?