АҚШ КХДР хавфсизлигини қандай кафолатламоқчи?

16:36 08 Июнь 2018 Дунё
1662 0

Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтадиган Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги тарихий учрашув пайтида Шимолий Корея хавфсизлиги кафолатлари масаласи ҳам муҳокама этилади. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди.

“Президент Трамп ва раис Ким, шубҳасиз, Шимолий Корея хавфсизлиги кафолати, тинчлик тартибини ўрнатиш ва икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилашни кўриб чиқади”, деди у.

Ўз навбатида Помпео Вашингтон “Корея ярим оролини тўлиқ, ишончли ва ортга қайтмас денуклеризация қилиш мулоқотнинг ягона қабул қилиниши мумкин бўлган натижаси эканлиги”ни кўп бор аниқ таъкидлаганини эслатиб ўтди.

Давлат котиби АҚШ дунё ҳамжамияти билан биргаликда мақсадга эришиш учун КХДРга нисбатан қўлланилаётган чора-тадбирлар ўз кучида қолиши, агар дипломатик саъй-ҳаракатлар нотўғри йўналишга кетиб қолса, чора-тадбирлар янада кучайтирилишига ҳам урғу берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?