АҚШ-Хитой савдо уруши кучаймоқдами?

10:51 09 Август 2019 Дунё
187 0

5 август куни АҚШ қимматбаҳо қоғозлар бозорларида нархлар декабрь ойидан бери илк бор кескин тушиб кетганидан сўнг бир кун ўтиб вазият бироз барқарорлашди, деб хабар берди “Америка овози”.

Хитой АҚШдан қишлоқ хўжалиги молларини ортиқ сотиб олмаслигини эълон қилиши кетидан президент Дональд Трампнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Хитой билан савдо ва молиявий тортишувларда устунлик АҚШ томонида, деб баёнот берди.

АҚШ қимматбаҳо қоғозлар бозорида нархларнинг тушиши Хитойнинг ана шу баёноти ҳамда миллий валюта юаннинг қадрсизланиши билан боғлиқ.

Оқ уй иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кадловнинг айтишича, президент Трамп Хитой билан савдо битимига эришиш режасидан воз кечгани йўқ.

“Хитойликлар билан самимий ниятда доим музокара қилганмиз, бундан кейин ҳам шундай бўлишини истаймиз. Агромаҳсулотлар ҳақидаги баёнотдан афсусдамиз. Президент Трамп Америка иқтисодиётини ҳимоя қилишга мажбур”, - деди расмий.

Хитой Савдо вазирлигининг билдиришича, маҳаллий компаниялар АҚШдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни тўхтатган. Бу Трампнинг ўтган ҳафта Хитойнинг 300 миллиард долларлик товарларига янги тарифлар қўйилиши ҳақидаги баёнотига жавоб бўлди.

“2019 йил Америка қишлоқ саноати учун оғир давр бўлди. Хитой ҳукумати маҳаллий компанияларга бошқа бозорлар билан ишлашни буюриши Америка агроэкспортига зарар қилади”, - дейди молиячи Билл Адамс.

Оқ уй АҚШ-Хитой савдо урушидан зарар кўрган фермерларга 16 миллиард долларлик ёрдам пакети тайёрлаган.

Трамп келаси йили ёрдам бундан-да каттароқ бўлишини айтди. Ҳафта бошида АҚШ Молия вазирлиги Хитойни “валюта манипулятори” деб эълон қилди ва Халқаро валюта жамғармасига шикоят қилишини билдирди.

“Бу ҳафта воқеалари АҚШ-Хитой савдо можаросининг моддий тарафдан кучайишига сабаб бўлди. Бироқ бундан ҳеч ким ажабланаётгани йўқ. Хитой ҳам, АҚШ ҳам сўнгги ойларда боши берк кўчага киришга ва ҳатто можаронинг кескинлашишига тайёр эканини кўрсатишган. Ҳар бир томон қарши тарафнинг биринчи бўлиб ён беришини кутяпти”, - дейди PNS молия хизматлари компаниясидан катта иқтисодчи Билл Адамс.

Молиявий бозорларга салбий таъсир қилишидан ташқари АҚШ-Хитой савдо уруши нафақат ҳар икки мамлакат, балки бошқа кўплаб давлатлар иқтисодиётларини ҳам емирмоқда.

Cентябр ойида АҚШга Хитойдан ҳукумат делегацияси келиб, савдо музокараларини давом эттириши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019