АҚШ ҳукумати самолётлари нега Хельсинкига учиб келди?

15:19 02 Июль 2018 Дунё
1355 0
Фото: ТАСС

АҚШ ҳукуматига қарашли иккита самолёт кеча тунда Финляндиянинг Хельсинки-Вантаа аэропортига келиб қўнган.

Бу ҳақда Ilta-Sanomat газетаси хабар берди. Эслатиб ўтамиз, Финляндия​ пойтахтида икки ҳафтадан сўнг АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ҳамда Владимир Путин учрашиши кутиляпти.

Маҳаллий мутасаддилар мазкур ҳаво транспорти воситаларининг келиши икки давлат раҳбари саммитига боғлиқ ёки йўқлигини тасдиқламади. Бунга АҚШнинг Финляндиядаги элчихонаси вакиллари ҳам муносабат билдирмади.

Нашрда ёзилишича, икки мамлакат раҳбарлари ҳаракатланиши ва хавфсизлигига жавоб берувчи ташкилотлар мазкур учрашувни ташкил этиш учун ишга киришган. Хусусан, мезбонлар томонидан бу иш билан Хельсинки полицияси ва маъмурияти шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, расмий Кремль Россия ва АҚШ Президентлари саммити жорий йил 16 июль куни Хельсинки шаҳрида ташкил этилиши ҳақида хабар берганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар