АҚШ ҳамкорлари билан биргаликда Ойда конлар очмоқчи

11:57 06 Май 2020 Lifestyle
324 0

АҚШ раҳбари админстрацияси Ойда ресурсларни қазиб олиш бўйича янги халқаро келишув лойиҳасини тайёрламоқда. Унга қатор ҳамкор давлатларни қўшиш режалаштирилган, деб хабар берди Reuters.

Қайд этилишича, бу борадаги шерик мамлакатлар қаторидан Россия ўрин олмаган. 
Сабаби Пентагон Россия сунъий йўлдошларининг “таҳдидли“ ҳаракатларидан тез-тез хавотирга тушаётган экан.

Битим Американинг Artemis ой дастури шарафига Artemis Accords дея номланади.

Мазкур келишув моҳияти шундаки, унинг асосида келажакда рақобатчиларнинг аралашувини бартараф этиш мақсадида Ой атрофида “хавфсизлик зонаси“ яратилади. Бундан ташқари, унда Ойда қазиб олинган ресурсларга эгалик ҳуқуқи ҳам мустаҳкамлаб қўйилади.

Ҳозирча ҳужжат лойиҳаси ҳамкор мамлакатларга расман тақдим этилмаган.

Трамп маъмурияти ва бошқа космик соҳа етакчилари Ойни самодаги асосий стратегик актив деб ҳисоблашади. Ўз навбатида Ернинг табиий йўлдоши Марсга келажакда бўлиши эҳтимол бор миссияларни таъминлаб берадиган узоқ муддатли илмий тадқиқотларда муҳим аҳамият касб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?