АҚШ фуқароси Самарқанддаги компаниялардан бирининг йирик акциядорига айланди

17:41 03 Август 2018 Жамият
771 0
Иллюстратив фото

АҚШ фуқароси “Самарқанд бурғу асбоби” АЖ акцияларининг 35 фоизи эгасига айланди. Бу ҳақда “Тошкент” республика фонд биржаси маълум қилди.

Унга кўра Алберт Биняминов (Albert ​Binyaminov) жамиятнинг 107634 та қимматбаҳо қоғозини қўлга киритиб, компаниянинг етакчи акциядорларидан бирига айланди.

Маълумот учун, “Самарқанд бурғу асбоби” АЖ фойдали қазилмаларни топиш ҳамда разведка қилиш учун шпур ва қудуқлар қазиш, қурилиш ерости йўллари ва гидроиншоотлар барпо этишда қўлланиладиган бурғи қопламалари ишлаб чиқаради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар