АҚШ фикридан қайтди: Қўшинларини Суриядан олиб чиқмайдиган бўлди

18:20 01 Май 2018 Дунё
508 0
Фото: Фокус.ua

АҚШ ўз қўшинлари Суриядан ушбу давлатдаги қарама-қаршилик сиёсий жиҳатдан тартибга солинмагунча олиб чиқиб кетилмаслигини билдирди. 
Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Жеймс Мэттис бу борада олдинга юриш масаласини муҳокама қилиш учун Вашингтонда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура билан  учрашиши кераклигини билдирган. 

Вазир элчи билан Сурияни тартибга солиш бўйича Женева процесси қайси босқичда эканлиги, шу бўйича қандай кўмак бериш мумкинлиги кўриб чиқилишини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Сурия муаммоси АҚШ мудофаа вазири хавфсизлик соҳаси ва жанговар ҳолатда дуч келган энг мураккаб вазият эканлигини тан олган.
АҚШ мудофаа идораси раҳбари ўз давлати Яқин Шарқ минтақасидаги барча давлатлар билан Сурияга олиб кириш учун контингент шакллантириш имкониятлари устида ишлаётганини тасдиқлаган.  “Бундай саъй-ҳаракатлар Сурияни барқарор қилишга қаратилгандир”, — деди Жеймс Мэттис. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз бироз олдин АҚШ ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишини билдирган эди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар