АҚШ-Эрон муносабатларида нима ўзгариши мумкин?

14:49 30 Август 2019 Дунё
348 0

АҚШ президенти ДональдТрамп «Катта еттилик» саммитида қисқа фурсатда Эрон билан музокараларга киришишга тайёр эканини билдирган. Ана шу баёнот ортидан АҚШ ҳам, Эрон ҳам тангликни зўрайтирмасликка уринаяпти. Бироқ экспертларга кўра, Теҳрон ва Вашингтонда муроса йўлида тўсиқ бўлиб турган омиллар кескинлигича сақланиб турибди, деб ёзади  “Америка овози”.

«Катта еттилик» саммитида иштирок этар экан, АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг Эрон бўйича Франция президенти Эммануэл Макронга берган ижобий жавоби томонларни ҳайратда қолдирди. Хусусан, Теҳронни ҳам. Трамп келгуси ҳафталарда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиш учун қулай фурсат туғилганини маълум қилган. Тахминларга кўра, учрашув сентябрь ойи охирларида БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўтиши мумкин. АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер 28 август куни Пентагонда Эрон билан танглик якун топдими, деган саволга қуйидагича жавоб берди:

«Биз Эрон билан муносабатда адоват изламаймиз. Масалани дипломатик йўл билан ҳал этмоқчимиз», - деди расмий.

Вашингтон-Теҳрон ўртасида воситачилик қилишга тайёр эканини билдирган Япония Бош вазири Синдзе Абе билан учрашувда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф шу мавзуга тўхталди. Теҳрон АҚШ билан муносабатларда зиддиятнинг чуқурлашишини истамайди, деди дипломат.

«Бизнингча, ҳар бир мамлакат халқаро қонунларга уйғун равишда ўз ҳақ-ҳуқуқларига эга бўлиши лозим», - деди у.

Томонлар ўртасидаги танглик ўтган йили Трампнинг Эрон бўйича битимдан чиқиши ортидан чуқурлашган эди. Ҳужжатга кўра, Эрон ядровий дастурини қисқартириши, АҚШ эса санкцияларни чеклаши лозим эди. Эрон мажбуриятларини бажармаяпти деган сабаб билан битимдан чиққан Вашингтон Теҳронга қўшимча санкциялар жорий қилган эди. Мутахассисларга кўра, АҚШ-Эрон саммитини ўтказишга аллақачон фурсат етган.

«Агар учрашув ҳақиқатдан ҳам амалга ошса, жиддий тебраниш юз беради. Учрашув узоқ ва мураккаб давом этадиган музокара дегани эмас», - дейди эксперт Барбара Лиф.

Аксарият мутахассислар учрашув натижа беришига шубҳа билан қарайди:

«Назаримда, вазиятни ўнглаш учун узоқ муддатли тинчланиш даври керак бўлади. Бу муддатда Эрон халқаро денгиз ҳудудидаги қатновлар хавфсизлигини таъминлаши, АҚШ эса санкцияларни орттирмаслиги лозим», - дейди яна бир эксперт Люк Коффи.

Айрим экспертлар Эронни ташвишга солаётган масалаларга тўхталди.

«Эрон жорий вазият АҚШ манфаатларига хизмат қилиб, Теҳроннинг имкониятларини чеклаб қўйишидан хавотирда деб ўйлайман», - дейди эксперт Далиа Кей.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019