АҚШ элчиси Хоразм вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти билан танишди

16:24 30 Октябр 2019 Жамият
260 0

Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Хоразм вилоятига ташрифи давомида вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилган миллий ҳунармандчилик ўқув курсининг жадвали бўйича “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонасида ташкил этилган амалиёт жараёни билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Дэниел Розенблюм Хоразм вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти билан қизиқди. Марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар хусусида марказ директори Ф,Саъдуллаева билан суҳбатлашди. Д.Розенблюм АҚШ элчихонаси томонидан хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича ажратиладиган грант маблағлари, айниқса, имконияти чекланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларда қатнашиш хусусида ўз тавсияларини берди ва фикр-мулоҳазаларини билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019