АҚШ делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди

11:53 15 Май 2019 Жамият
179 0

Бугун, 14 май куни Миссисипи штати губернатори Фил Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси юртимизга ташриф буюрди. Ташриф доирасида АҚШ делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Миссисипи штати администрацияси, етакчи ташкилотлар ҳамда савдо, инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги компаниялар вакилларидан иборат АҚШ делегацияси академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди. Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда мулоқотлар ўтказди. Хусусан, Академияда фаолият юритаётган Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон билан ҳарбий кадрлар масаласида фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, Грегори Глисон 2018 йилнинг ноябрь ойидан буён Академияда халқаро хавфсизлик бўйича ўқув курсларини ўтиб келмоқда.

Шунингдек, мартабали меҳмонлар Академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Делегация таркибида келган АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари генерал Женсон Бойлз бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, юртимизга яна бир бор ташриф қилганидан мамнунлигини изҳор қилди. Мамлакатларимиз қуролли кучлари ўртасида тажриба алмашиш жараёнларига янада эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Женсон Бойлз ўтган йилнинг сентябрида ҳам юртимизда бўлиб, соҳага оид бир қатор йўналишлар бўйича учрашувлар ўтказган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019