АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистонга келмоқда

14:07 25 Февраль 2019 Жамият
295 0

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари, элчи Элис Уэллс мамлакатимизга келмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” мухбири хабар берди.

Унинг 25 — 28 февраль кунларига белгиланган сафари дастурида иккита давлатга ташриф буюриш кўзда тутилган.

Даставвал Элис Уэллс Қирғизистон пойтахти Бишкекка боради. У ерда ҳукуматнинг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашади ҳамда талабалар ва ўқитувчилар билан кўришиш учун Марказий Осиёдаги Америка университетига боради.

Шундан сўнг, давлат котиби ёрдамчиси биринчи ўринбосари Уэллс Тошкентга отланиб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан биргаликда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказиш мақсадида АҚШ ҳукумати идоралараро делегациясига бошчилик қилади. У глобал ва минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги тинчлик жараёни, иқтисодий ва савдо келишувлари, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликлар ҳамда суд ислоҳоти, халқ таълими ва хотин-қизлар ҳуқуқи бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма дастурларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати юқори лавозимли вакиллари билан учрашади. Бу Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик соҳасида янги даврни очиб берган, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Вашингтонга қилган тарихий ташрифидан сўнг ўтказилаётган биринчи йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлади.

АҚШ Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳот дастурлари ҳамда икки халқларимиз ўртасидаги кучли икки томонлама алоқаларнинг ривожини қўллаб-қувватлар экан, Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланиб боради, деб умид қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019