АҚШ давлат котиби ўринбосари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради

14:12 20 Август 2019 Жамият
272 0

АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэвид Хейл 20-23 август кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ушбу давлат департаменти хабар берди.

“Нур-Султонда Хейл АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича ҳозирги яқин ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилиш учун юқори мартабали расмийлар билан учрашади”, - дейилади ахборотда.

У Қозоғистонда 20-21 август кунлари бўлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Тошкентга келади. У музокаралар чоғида АҚШ ушбу давлат раҳбари ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини билдиради ва икки давлат ўртасидаги, хусусан, хавфсизлик ва савдо-сотиқ соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш имконияти яратилади, дейилади пресс-релизда.

Хабарга кўра, Дэвид Хейл ва Марказий Осиёдаги беш мамлакат ТИВ раҳбарлари ўртасида C5+1 форматида учрашув ҳам бўлиб ўтади. У минтақа юксалиши ва хавфсизлигини таъминлашга бағишланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?