АҚШ давлат котиби Афғонистон Президенти билан нималарни муҳокама қилди?

18:13 10 Июль 2018 Дунё
289 0
Фото: golos-ameriki.ru

АҚШ давлат котиби Майк Помпео бугун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига ташриф буюрди.

“Америка овози” телерадиоси хабарига кўра, Майк Помпео Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашувда афғон ҳукуматининг Толибон билан музокара қилиш ҳаракатларини олқишлаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Рамазон ҳайити пайтида Толибон ва ҳукумат сулҳга келишиб, унга амал қилганидан сўнг тинчлик музокараларини ўтказиш умиди пайдо бўлганди.

Учрашувда Майк Помпео ва Ашраф Ғани октябрда бўладиган парламент ва вилоят кенгашларига сайловлар хусусида ҳам фикр алмашган.

Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ давлат котиби минтақадаги кўплаб давлатлар, жумладан Хитой, Ўзбекистон, НАТО аъзолари Президент Дональд Трамп Жанубий Осиё бўйича янги стратегиясини эълон қилганидан бери афғон масаласида фаолроқ ҳаракат қилаётгани ва қўшимча ресурслар ажратаётгани айтиб ўтган.

“Дунё Афғонистондаги можаролардан чарчаган. Афғон халқи ҳам зўравонлик ва урушдан тўйган. Келаси бир неча ойда бу борада катта ва ҳақиқий силжиш кузатилади деган умиддаман. Зўравонликлар сусайиб, Афғонистон ҳукумати соғлом ислоҳотларни амалга ошириб, бўлажак сайловларда халқ ўз муносабатини билдиради”, - деди АҚШ давлат котиби.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар