АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Ҳиндистон фуқаролари Ўзбекистонга келишга қизиқмоқда

15:26 19 Июль 2018 Жамият
350 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистонда электрон виза бериш тизими ишга туширилиши билан икки кун ичида 28 мамлакат фуқароларидан кириш визаси олиш учун 200га яқин ариза келиб тушди ва улардан 31 тасига виза берилди.

Маълумот учун, юртимизда электрон виза бериш тизими(e-visa.gov.uz) шу йил 15 июлдан амалиётга киритилди. Мазкур платформадан виза расмийлаштириш тартиби соддалаштирилган давлатлардан Ўзбекистонга туристик мақсадларга келадиган чет эл фуқаролари фойдаланишлари мумкин.

Бу борадаги энг кўп ариза АҚШ (33), Буюк Британия (30) ва Хитой(26)дан келиб тушган. Польша, Ҳиндистондан эса 14 тадан мурожаат юборилган.

Ўз навбатида e-visa.gov.uz қулайлигини Испания (9), Канада(8), Франция ва Нидерландия (7 тадан), Германия, Ирландия, Италия (5 тадан), Бельгия ва Португалия (4 тадан), Венгрия, Швейцария ва Австралия (3 тадан), Австрия, Болгария, Дания, Хорватия ва БАА (2 тадан), Латвия, Литва, Македония, Норвегия, Швеция ва Саудия Арабистони (биттадан) фуқаролари ҳам ишлатган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар