АҚШ армияси ҳарбий ҳаракатларда шиллиққуртлардан фойдаланмоқчи

11:16 25 Август 2018 Дунё
386 0
Иллюстратив фото

АҚШ армияси янги қурол сифатида денгиз жонивори миксинларга эътиборни қаратмоқда. Бу жонзотлар йирик йиртқичлар билан ҳам бемалол кураша олади. Ҳарбийлар улар қўллаган усул ёрдамида душман ҳарбий кемаларини ишдан чиқармоқчи, деб ёзади terabayt.uz.

Миксинлар ташқи кўринишидан денгиз чувалчангларига ўхшайди. Сиртдан қараганда улар жудда содда, лекин иқтидорли ва ҳатто жуда хавфли махлуқ саналади. Улар тузоқдан қутилиб чиқиш учун тугунларни еча олади ёки овқатини узиб олади. Миксинлар қармоққа ёки тўрга тушган йирик балиқлардан тортиб акула ва дельфинларгача еб қўя олади. Улар яна ўзига хос шилимшиқ суюқлик ҳам чиқаради. Суюқлик сувга тегиши билан шишиб, кенгайиб кетади ва душманинг жағини тўлдириб юборади.

АҚШ ҳарбийлари миксинларнинг айнан шу хусусиятларидан қуролланишда фойдаланмоқчи  Ушбу суюқлик оқсил толалари ва шилимшиқ компоненти бўлган  муциндан иборат. Толалар сувга текканда худди пружинага ўхшаб ишлайди. Учта компонент, яъни оқсил толалари, муцин шилимшиғи ва сувнинг аралашиши натижасида ўзига хос тўқима ва жуда эгилувчан тўр юзага келади ҳамда унинг ҳажми бирданига кенгайиб кетади.

Муҳандисларнинг таъкидлашича, ушбу восита ёрдамида кеманинг эшкак эшувчи паррагини тўхтатиб ташлаш мумкин. Ҳозирда шилимшиқ тўр унчалик катта бўлмаган кемада синаб кўрилмоқда. Бундан ташқари, ҳарбий шилимшиқдан зирҳли жилетлар, кемаларнинг корпусини ҳимоялайдиган қобиқ тайёрлаш мумкин. Қолаверса, ундан ҳатто ёнғин ўчирувчи восита сифатида ҳам фойдаланса бўлади, дейди мутахассислар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар