АҚШ Афғонистонга нисбатан стратегиясини ўзгартирмайди

14:22 11 Июль 2018 Дунё
261 0
Фото: The Atlantic

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши(МХК) матбуот хизмати мамлакат 2017 йилда қабул қилинган Афғонистон бўйича стратегиясини ўзгартиришни режалаштирмаётганини эълон қилди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

“Биз ўз стратегияларимизни уларнинг самарадорлик нуқтаи назаридан мунтазам ўрганиб борамиз... Биз ўтган йил ёзда бўлганидан фарқли равишда асосий стратегиямизни тўлиқ қайта кўриб чиқишни режалаштирмаяпмиз”, деди МХК вакили.

Ўз навбатида АҚШ Афғонистондаги фаолияти доирасида иттифоқчилар ўз ҳиссаларини оширишига умид билдирган.

“Охирги йилларда НАТО мамлакатлари ва шериклар ўз бадалларини кўпайтирди ҳамда иккита янги ҳамкор НАТО миссиясига қўшилди. Боз устига, биз иттифоқчилар ва шериклар контингент ҳамда молиявий бадалларини кўпайтиришни давом эттирган ҳолда Афғонистондаги оғир вазифага ўзларининг адолатли ҳиссасини қўшишларини кутяпмиз”, дея қўшимча қилди у.

Бундан олдин АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Афғонистонда немис аскарлари кўпайганини олқишлаган эди.

Апрель ойида эса НАТО бош котибининг операциялар бўйича ўринбосари Жон Манза альянс контингенти Афғонистонда тинчлик ўрнатилмагунга қадар қолишини билдирганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар