“Ақлли” тракторлар: буюринг, ишни ўзи бажаради!

17:16 23 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
1101 0

“Ақлли” тракторлар. Жиззах вилоятида “SilverLeaf — BMB agro trade group” Ўзбекистон — АҚШ қўшма корхонаси томонидан рўёбга чиқарилаётган янги Агрокластер лойиҳаси доирасида экин экиш майдонлари учун АҚШдан келтирилган дастлабки кўпфункцияли техникаларга айнан шундай таъриф жуда мос келади.

Гап шундаки, ушбу техникаларни бошқариш бошқаларидан анча осон. Агроном ишлов бериладиган ерни ўрганиб чиққач, механик ҳайдовчи техниканинг хотирасига тегишли параметрларни киритади. Қолган ишни эса тракторнинг ўзи бажаради. Бунинг учун фақатгина буйруқ тугмасини босиш кифоя.

Энг сўнгги компьютер ва махсус дастурлар билан жиҳозланган тракторларнинг қуввати 270 ҳамда 335 от кучига эга. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар ёрдамида ҳайдалган ерларда унумдорлик сезиларли равишда юқори бўлади. Муҳими, эндиликда бундай замонавий техникалардан ўзимизнинг далаларда ҳам фойдаланиш имконияти туғилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019