“Ақлли машина” пайдо бўлди

19:48 15 Январь 2019 Иқтисодиёт
552 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев

Ғиждувон туманидаги “Bek Bags” оилавий корхонасида матони бир ўлчамда кесиб, бичиб берадиган “ақлли машина” пайдо бўлди.

— Айни дамда 25 турдаги сумка ишлаб чиқаряпмиз, — дейди корхона иш юритувчиси Озода Рамазонова. — Илғор бичиш дастгоҳи экспортчи корхоналар қаторидан ўрин олишимизга йўл очади.

Оилавий корхона соҳиблари банкнинг 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредити ва шахсий жамғармаси эвазига замонавий ишлаб чиқариш биносини қуриб, зарур ускуналарни харид қилишди. Пировардида бу ерда 32 та иш ўрни яратилди.

— Корхонамиз тамғаси туширилган сумкаларни одамлар қўлида кўрсам, қувониб кетаман, — дейди корхона ишчиси Мафтуна Нусратова. — Меҳнатинг самара келтираётганини ҳис қилиб яшаш ҳам бир бахт экан.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи” мухбири.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019