Аптекаларда дори-дармонлар нархи қандай? — Жамоатчилик назорати натижалари

12:16 04 Август 2020 Жамият
591 0

Аптекаларда дори-дармонлар нархи қандай? — Жамоатчилик назорати натид

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2020 йилнинг 3 август куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган «Азитромицин», «Аскорбин кислотаси», «Гидроксихлорохин», «Парацетамол» дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганишда давом этди. Федерация матбуот хизмати ушбу мониторинг натижалари ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар)ларида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда мазкур дорихоналарда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган «Аскорбин кислотаси» 1000-1500 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500 сўмгача, «Азитромицин» 6 мингдан сўмдан 34000 минг сўмгача, сотилаётганлиги маълум бўлди.

Андижон вилоятининг дорихоналарида бу кўрсаткич «Аскорбин кислотаси» 500-3500 минг сўмгача , «Парацетамол» 450-1200 сўмгача, «Азитромицин» нинг нархи 4500 мингдан 38 минг сўмгача эканлиги аниқланди.

Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда «Аскорбин кислотаси» 4500-38000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500 гача, «Азитромицин» дорилари 300 дан 4000 сўмгача сотувда.

Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам «Аскорбин кислотаси» 1200-2000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500, «Азитромицин» 5000-15000 сўмгача сотувда мавжуд.

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Аскорбин кислотаси» 500-5000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500, «Азитромицин» 5000-15000 сўмгача сотилмоқда. 

«Аскорбин кислотаси» 700-5000 гача, «Парацетамол» 500-1100 гача «Азитромицин»дори воситаси эса 5000-15000 сўмгача Навоий вилоятининг дорихоналарида сотилмоқда.

Сирдарё вилояти дорихоналарида «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500, «Азитромицин» эса 5000-43000 сўмгача сотиляпти.

Фарғона вилоятининг дорихоналарида «Аскорбин кислотаси» 500-4000 гача , «Парацетамол» 500-1200, «Азитромицин» 5 мингдан 15 минг сўмгача турибди.

Хоразм вилоятида эса «Аскорбин кислотаси» 500-3000 гача, «Парацетамол» 500-1500, «Азитромицин» 4000 дан 20000 сўмгача .

Тошкент вилоятида «Аскорбин кислотаси»1000дан 4000 гача, «Парацетамол» 1000 сўмдан «Азитромицин» 8000 дан сўмдан 17000 сўмгача сотиляпти.

Тошкент шаҳрида эса «Аскорбин кислотаси»500-3000 гача, «Парацетамол» 1000-1500 гача «Азитромицин» 6500дан 44000 сўмгача сотилаётганлиги аниқланди.

Наманган вилоятининг «Аскорбин кислотаси»500-4000 гача, «Парацетамол» 600-1000 гача «Азитромицин» 4000- 12000 сўмгача, «Плаквенилл» дориси 234 минг сўмдан сотилаётганлиги кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.

Ўрганилган ҳудудларнинг бирортасида «Гидроксихлорохин» мавжуд эмаслиги ҳам аён бўлди.

Федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалар нарх-навоси доимий ўрганиб борилади ҳамда бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?